"GAZ ANALITIK SERVIS" масъулияти чекланган жамияти ҳузридаги сертификатлаштириш идораси (СИ) томонидан "Ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ"ни сертификатлаштириш фаолиятини амалга оширилади. Сертификатлаштириш асосан ҳужжатлаштирилган ДП-01-10:2020 тартибга асосан олиб борилади. Миллий сертификатлаштириш тизимида маҳсулотни сертификатлаштириш ўз ичига қуйидагиларни олади.

а) СИга ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;

б) аризага илова қилнган маҳсулотнинг меъёрий ҳужжати ва бошқа ҳужжатларни таҳлили қилиш;

в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;г) синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

д) маҳсулотни турган жойига бориб идентификация қилиш ва намуна олиб лабораторияга тақдим этиш;

е) маҳсулот намунасини аккредитланган синов лабораториясида синовдан ўтказиш;

ж) маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш; 

з) олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳамда мувофиқлик сертификати бериш ёки уни беришни рад этиш;

л) мувофиқлик сертификатини Ўзбекистон Миллий сертификатлаштириш тизими давлат реестрида қайд этиш.