ЭСЛАТМА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06 июль 2004 йилдаги “Маҳсулотларни
сертификатлаштириш тартиботларини соддалаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №318 сонли қароридан кўчирма.

17. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш сертификатлаш органлари томонидан амалга оширилади.

Сертификатлаштириш органини танлаш аризачи томонидан мустақил амалга оширилади.

18. Ариза берувчи исталган вақтда, сертификатлаштириш органлари эса биринчи талабга кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

а) мувофиқлик сертификати мажбурий тартибда бўлиши керак бўлган маҳсулот турларининг рўйхати ёки рўйхатдан кўчирма;

б) аккредитация қилиш соҳасига тааллуқли бўлган маҳсулотни сертификатлаш қоидалари;

в) сертификатлаштириш бўйича хизматлар нархлари (тарифлари) прейскуранти;

г) давлат ваколатли органида аккредитация қилинганликни тасдиқловчи ҳужжат.

Сертификатлаштириш органи кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар нусхаларини тақдим этганлик учун нусхаларни тайёрлаш харажатларидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундиришга ҳақлидир.

Бизнинг манзил

Наманган шаҳри, Тўқимачилар кўчаси, 4 уй

Харитада кўриш
Қўнғироқ қилинг

Тел: +99869232-49-96

Email: gazanalitik@mail.ru
Иш вақти

Душанба - Жума: 08:00 - 17:00

Шанба, Якшанба: Дам олиш куни